Қозоғистондаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Олам
−
07 Сентябрь
24311Қозоғистон Республикасининг турли ҳудудларида меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган ўзбекистонликлардан ортга қайтиш вақтида ишончсиз автотранспорт воситалари ва ҳайдовчилар хизматидан фойдаланмаслик сўралади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, аниқланган автоҳалокатларнинг асосий қисми, носоз автомобиль ёки тажрибага эга бўлмаган ҳайдовчилар туфайли содир бўлмоқда.
“Шу муносабат билан, ушбу давлатда бўлиб турган ҳамда катта трассаларда ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланишни, ишончли автотранспорт воситаси ва ҳайдовчилар хизматидан фойдаланишингиз тавсия этилади”, дейилади агентлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда ота-оналардан вояга етмаган фарзандларини турли мактабларда мутаассиб қарашлар сингдирилишидан эҳтиёт қилишлари сўралган эди.
LiveБарчаси