Қозоғистондаги кафеда кучли портлаш юз берди (видео)

Олам

image

Кеча, 7 ноябрь куни Қозоғистоннинг Оқтов шаҳридаги кафелардан бирида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда қозоқ ОАВ хабар тарқатди.

“Номаълум сабабларга кўра портлаш содир бўлди, натижада бино тўлиқ вайрон бўлди. Қурбонлар ҳақида маълумот олинмаган. Портлаш сабаби ва вайронагарчилик ҳудуди аниқланмоқда”, дейилади хабарда.

Портлаш сабаб ҳеч ким шифохонага ёрдам сўраб мурожаат қилмаган. Портлаш натижасида атрофдаги автомобилларга зарар етган.

Қозоғистон ФВВ вакили Талгат Уалининг сўзларига кўра, кафе оқшомда ёпилган ва портлаш вақтида у ерда ҳеч ким бўлмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон портлаш

Баҳолаганлар

211

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг