Қозоғистондаги даҳшатли ёнғинда 3 бола ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Кеча, 12 апрель куни Қозоғистоннинг Остона шаҳридаги кўп қаватли бинода 3 нафар бола ёнғинда қолиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар берди.

Қайд этилишича, ёнғин Есил тумани Туркистон кўчасидаги 21 қаватли уйнинг 15-қаватидаги хонадонда содир бўлган. Ҳодиса вақтида 20 киши эвакуация қилинган, бироқ бошқа бир хонадонда 3 нафар вояга етмаган боланинг жасади топилган. Яна бир аёл куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Полиция ёнғин вақтида вояга етмаганлар ўлими бўйича жиноят иши қўзғатилганини билдирган. Пойтахт соғлиқни сақлаш бошқармаси эса ёнғинда жароҳат олган аёлнинг аҳволи ҳозир ҳам оғир эканини маълум қилган.

Нашрнинг ёзишича, ёнғин вақтида нотўғри жойда турган автомобиль ўт ўчириш машинасининг йўлини тўсиб қўйган. Унинг ҳайдовчиси маъмурий жавобгарликка тортилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Белтепа кўчасида жойлашган хонадонда юз берган ёнғин оқибатида она ва 2 бола ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Қозоғистон 3 бола

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг