Қозоғистонда вазият жиддий. Рус шифокорлари ёрдамга келди
Олам
−
07 Июль 2020
17581Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Истеъмеолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш федерал хизмати вакилларининг бир гуруҳи коронавирусга қарши курашишда ёрдам бериш мақсадида Қозоғистонга келди.
Тиббиёт ходимлари ўтирган махсус рейс Нур-Султон шаҳрига келиб қўнган.
Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг қайд этишича, россиялик шифокорлар Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Мамин ва Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Михаил Мишустиннинг келишувига асосан келган.
32 кишидан иборат гуруҳга тажрибали вирусулогларлар, эпидемиологлар ва бошқа тиббиёт ходимлари киритилган.
Қайд этилишича, россиялик мутахассислар қозоқ шифокорларига коронавирус пандемиясига қарши курашда назарий ва амалий ёрдам кўрсатадилар.
Маълумот ўрнида, айни вақтда Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар 49 683 нафарни ташкил этмоқда. Беморларнинг 15 860 нафари соғайган, 264 нафари вафот этган.
LiveБарчаси