Қозоғистонда Ўзбекистонни шарманда қилган аёллар қўлга олинди
3-саҳифа
−
07 Октябрь 2023
78176Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланаётган ўзбекистонлик аёллар ушланди. Бу ҳақда “Polisia.kz” нашри хабар берди.
Гап шундаки, 2 октябрдан 8 октябрга қадар Олмаота шаҳрида Қозоғистон Республикасида ноқонуний бўлиб турган чет эл фуқароларини аниқлаш, шунингдек, ноқонуний миграция оқимларини тўсишга қаратилган “Ноқонуний меҳмон” миллий фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш профилактика тадбири ўтказилмоқда. Ушбу тадбир доирасида хориж фуқаролари энг кўп тўпланадиган жойлар: ётоқхоналар, меҳмонхоналар, қурилиш майдончалари, умумий овқатланиш шохобчалари ва бошқа жамоат жойларида рейдлар ўтказилган. Ушбу жараёнда меҳмонхона мажмуаларидан бирида интим хизмат кўрсатувчи аёллар қўлга олинган. Уларнинг 7 нафари Ўзбекистон фуқарои эканлиги аниқланган.
“Шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган чет эллик аёллар Полиция департаменти (ПД) қабулхонасига жойлаштирилади. Келгусида миграция қонунчилигини бузган шахслар жиноий жавобгарликка тортилади, жазоланади ва Қозоғистондан чиқариб юборилади”, деган Олмаота ПД миграция хизмати бўлими бошлиғи Асхат Бутунчинов.
Эслатиб ўтамиз, Одам савдоси жиноятида гумонланиб, халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Маскатдан Тошкентга олиб келинди.
LiveБарчаси