Қозоғистонда ўзбекистонликлар ЙТҲга учради

Олам

image

Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида Ўзбекистон фуқароси бошқарувидаги автомобиль йўл-транспорт ҳодидасига учради. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилди.

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 17:20 да Манғистов вилояти ҳудудидаги Тажен-Бейнеу автомобиль йўлида Ж.Ж. бошқарувидаги автомобиль ҳалокатга учради. ЙТҲ натижасида Ўзбекистон фуқароси Ш.Х. ҳалок бўлди.

Ҳайдовчи ва бошқа 5 нафар ўзбекистонлик даволанишга эҳтиёж бўлмаган енгил жароҳатлар олди.

Бейнеу тумани Ишки ишлар бўлинмаси йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан тергов ишларини олиб бормоқда. Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва Қозоғистоннинг тегишли идоралари билан тезкор алоқа ўрнатган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг қариндошлари ва дўстларига ҳамдардлик билдириб, Қозоғистоннинг Ақтўбе, Атирау, Манғистау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларида бўлиб турган ўзбекистонликлар зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги Бош консуллигига +7-29-277-71-17 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Қозоғистон

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг