Қозоғистонда уруш фахрийларига 3200 доллар тўланиши маълум қилинди

Олам

image

Ҳозирда Қозоғистонда 237 нафар Улуғ Ватан уруши фахрийси истиқомат қилади. 9 майга қадар уларнинг ҳар бирига камида 1,5 миллион тенге (3,2 минг доллар) тўланади. Бу ҳақда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Тамара Дуйсеновага таяниб, “Tengrinews” хабар берди.

“Уларга 9 май куни барча соҳалар бўйича 1,5 миллион тенге миқдорда тегишли моддий рағбатлантириш тўланади. Эҳтимол кўпроқдир, ҳозирча ҳокимликларнинг таклифи билан камида 1,5 миллион тенге”, дейди Тамара Дуйсенова.

2021 йилда Қозоғистонда 665 нафар Улуғ Ватан уруши қатнашчиси ва ногирони, 2022 йилда эса 387 нафар шундай киши яшаган.

Ўтган йили 9 майга қадар уларга камида 1 миллион тенге (2191 доллар) тўланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон уруш фахрийлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг