Қозоғистонда ўнлаб ўзбеклар бузилиб қолган автобус ичида қолиб кетди

Олам

image

Қозоғистоннинг Ақтубе вилоятидан ўтувчи Самара – Чимкент йўлида ичида ўзбекистонлик фуқаролар бўлган автобус бузилиб қолди. Бу ҳақда вилоят йўл патрул хизмати хабар бермоқда.

Полиция берган маълумотларга кўра, автобуснинг орт подвескаси зарар кўрган, пайвандлаш ишларига эҳтиёж туғилган. Салонда 54 нафар киши бўлган. Уларнинг 50 нафари ўзбек, қолган 4 нафари Тожикистон фуқаролари бўлгани айтилмоқда. Маълумотларга кўра, автобус Россиянинг Пермь шаҳридан Ўзбекистонга йўл олган. Транспорт воситасининг бузилиши оқибатида йўловчилар ўта совуқ ҳавода бир неча соат қолиб кетишган.  

Полиция ходимлари барча йўловчиларни яқин орадаги автомобилларга ёқилғи қўйиш шохобчасига олиб боришган, уларга иссиқ чой улашишган. Шундан сўнг пайвандлаш аппарати ёрдамида автобуснинг зарур қисмлари таъмирланган.

Таъмирланган автобус Иргиз туманига етиб келгач, яна бузилиб қолган. Полиция ходимлари воқеа жойига етиб келишган ва йўловчиларни кемпингга элтишган. Автобус қайта таъмирланган ва Қизилўрда вилоятигача кузатиб қўйилган.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қозоғистон автобус

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг