Қозоғистонда тулкилар мактаб ўқувчиларига ҳужум қилди

Олам

image

Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида икки мактаб ўқувчисига тулкилар ҳужум қилиб, уларни тишлаб олди. Болалар ота-оналари ҳамроҳлигида шифокорларга мурожаат қилган. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар берди.

Нашрнинг вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига таяниб ёзишича, кеча, 21 ноябрь куни қишлоқ мактабининг икки нафар ўқувчисига ҳужум уюштирилган, улар ота-оналари билан Бейнеу марказий туман шифохонасининг тез тиббий ёрдам бўлимига борган. Тиббий маълумотларга кўра, ҳужумга корсак тулкиси сабаб бўлган.

Травматологик текширув вақтида 2011 йилда туғилган боланинг ўнг болдир суягида, 2018 йилда туғилган боланинг чап болдир суягида тирналиш борлиги аниқланган. Иккала болага ҳам жарроҳлик йўли билан тиббий ёрдам кўрсатилди ва керакли эмлашларни олди. Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли, амбулатор кузатув остида.

“Ҳайвонлар қутуриш касаллигига чалиниши мумкин, шунинг учун уларга яқинлашиш хавфли. Ёввойи ҳайвонлар билан алоқада бўлсангиз, дарҳол тегишли идораларга хабар беришингиз, улар тишлаб олганида эса, мактаб ўқувчиларининг ота-оналари каби тез тиббий ёрдамга мурожаат қилишингиз керак”, дейди эколог Одилбек Қўзибақов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг жанубий қисмидаги Оклахома штатида жойлашган ёввойи табиат қўриқхонасида ишлаган ҳайвон ўргатувчиси Раян Эсли қарамоғидаги йўлбарслардан бирининг ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Манғистау вилояти Одилбек Қўзибақов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг