Қозоғистонда Toyota ёниб кетиши оқибатида 4 ўзбекистонлик ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Қозоғистоннинг Атирау вилоятида ЙТҲ юз бериши оқибатида Toyota ёниб кетиб, унда бўлган 4 нафар ўзбекистонликлар ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Polisia.kz” хабар берди

Маълум қилинишича, бугун, 20 май куни Дўсор-Кўлсари-Бейнеу автомобиль йўлининг 133-километрида Toyota Ipsum енгил автомобили ва КамАЗ юк машинаси тўқнашиб кетган.

Оқибатда Toyota ёниб кетиб, ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчи ҳалок бўлган. Икки йўловчи турли тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.

Атирау вилояти полиция департаменти командири Адилбек Шахметовнинг айтишича, қурбонларнинг Ўзбекистон фуқаролари экани маълум бўлган. 

“Йил бошидан буён Toyota ҳайдовчисига 10 марта ариза берилган. Унга нисбатан йўл ҳаракати вақтида тезликни ошириб юборгани учун 8 марта, хавфсизлик камарини тақмагани учун 2 марта баённома тузилган”, дейди у.

Ҳолат бўйича тергов олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 17 май куни Қозоғистоннинг Оқтўбе вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Қозоғистон Атирау

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made