Қозоғистонда 2 ўзбекистонлик ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
17 Май 2023
8403Қозоғистоннинг Оқтўбе вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, воқеа кеча, 16 май куни Самара-Чимкент автомобиль йўлининг 824-километрида содир бўлган. Toyota RAV-4 ва Lacetti автомобиллари тўқнашиб кетган.
Оқибатда Lacetti автомашина ҳайдовчиси ва йўловчиси Ўзбекистон Республикаси фуқаролари воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, Lacetti автомашинада бўлган уч нафар йўловчи ва Toyota RAV-4 автомобилидаги эр-хотин ва 5 ёшли бола тиббий муассасага етказилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 май куни эрталаб Россиянинг Москва ва Санкт-Петербург шаҳарлари оралиғидаги М-11 трассанинг 641-километрида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган эди. Бир нечта автомобиль иштирокидаги автоҳалокатда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланиб, улардан икки нафарининг аҳволи оғир экани айтилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь