Қозоғистонда тошбўрон қилинган юк машиналари бўйича расмий маълумот берилди
Жамият
−
10 Сентябрь 2019
7661Аввалроқ, Ўзбекистондан Россияга кетаётган юк машиналари Қозоғистоннинг Атирау вилоятида номаълум шахслар томонидан тошбўрон қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги раҳбарияти вазиятни назоратга олиш ва рўй берган ҳолатга ойдинлик киритиш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Оқтов шаҳридаги Бош консули билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, айни дамда ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикасининг Оқтов шаҳридаги Бош консуллиги назоратига олинди. Рўй берган ҳодиса юзасидан тегишли чоралар кўриш бўйича Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги иш олиб бормоқда.
“7 сентябрь куни рўй берган ҳодисага батафсил ойдинлик киритиш мақсадида жабрланган ҳайдовчиларни Ўзбекистон Республикасининг Оқтов шаҳридаги Бош консулининг + 7777 599 00 50 телефон рақамига мурожат қилиб ариза қолдиришларини сўраймиз”, дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз Оқтов шаҳридаги Бош консулхона жорий йилнинг 31август куни очилди. Унинг консуллик округига Қозоғистоннинг Ақтўбе, Атирау, Манғистау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятлари киради.
LiveБарчаси