Қозоғистонда совуқ туфайли мактаб ўқувчилари масофавий таълимга ўтказилди

Олам

image

Қозоғистоннинг Остона, Олмаота, Чимкент, Қарағанда, Кокшетау, Павлодар, Семей, Петропавловск, Тараз шаҳарларида совуқ туфайли ўқувчилар масофавий таълимга ўтказилди. Бу ҳақда “Kazinform” хабар берди.

Остонада биринчи сменада ўқийдиган 0-11-синф ўқувчилари ва коллежнинг 1-2-курс талабалари, Қарағандада биринчи ва иккинчи сменада ўқийдиган 0-11-синф ўқувчилари масофавий таълимга ўтказилган. Ҳаво ҳарорати -35 даражагача совиган Кокшетауда бугун 1-11-синф ўқувчилари биринчи сменада масофадан туриб ўқишади.

Павлодарда ҳам 0-11-синф ўқувчилари ва 1-2-курс коллеж талабалари учун масофавий ўқитиш тартиби жорий этилган. Ҳаво ҳарорати -27 даражагача совиган Семейда биринчи сменанинг 1-9 синф ўқувчилари учун дарслар онлайн тарзда ўтказилади.

Шунингдек, ҳаво ҳарорати -33 даражагача совиган Петропавловскда мактаб ўқувчиларига онлайн дарслар ўтилади. Чимкентда ҳам қаттиқ совуқ муносабати билан 0-11-синфлар 15 декабрга худди шу тарзда билим олади.

Бундан ташқари, 13-14 декабрь кунлари Олмаота ва Таразда ҳам ўқувчилар уйидан туриб ўқишлари мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон мактаб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made