Қозоғистонда сайлов: партиясиз қолган Тўқаев овоз берди 

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бугун, 28 апрель куни Қозоғистон Халқи Ассамблеясининг (ҚХА) 30-сессиясида иштирок этди ва парламент Мажилиси (қуйи палатаси) нинг бўшаган ўринлари учун ҚХАдан кўрсатилган номзодларга овоз беришда иштирок этди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.  

Жорий йилнинг 16 март куни Тўқаев мамлакат халқига мурожаати чоғида Конституцияга ўзгартириш киритишни таклиф қилди. Унга кўра, ҚХАдан номзодлар Мажилисга эмас, парламент Сенатига (юқори палата) кўрсатилади, шунингдек, квота тўққиздан бешгача қисқартирилади. Бугун, Президент, шунингдек, асосий қонунга киритилиши кутилаётган тузатишлар муносабати билан бу форматда овоз бериш охирги марта эканини тушунтирган. 

“Аммо Қозоғистон Халқи Ассамблеяси парламентимизда муносиб тарзда намоён бўлади”, деган у. 

Жорий йилнинг 11 апрель куни Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси Мажилис депутати сайлови учун ҚХА Кенгаши томонидан кўрсатилган икки номзодни рўйхатга олган. Улар Закиржан Кузиев ва Виталий Тварионас эди. Овоз бериш натижалари ҳали эълон қилинмаган. 

Қозоғистон Халқи Ассамблеясининг асосий вазифалари давлат миллий сиёсатини амалга ошириш, Қозоғистонда ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлаш ва миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат ва жамиятнинг фуқаролик институтлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини оширишдан иборат. Ассамблея раиси Тўқаев.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Тўқаев

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг