Қозоғистонда полициячининг қуролини ўғирлаган ўзбекистонлик 3 йилга қамалди
3-саҳифа
−
04 Февраль 2023
5062Қозоғистонда полициячи томонидан ҳожатхонада унутиб қолдирилган жанговар қуролни ўғирлаган Ўзбекистон фуқароси 3 йилга қамалди. Бу ҳақда “Kaztag.kz” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа 2022 йил 19 сентябрь куни Остона шаҳрида содир бўлган. Ўша пайтда айбланувчи ўзини Қозоғистондан чиқариб юборилиш бўйича суҳбатдан ўтиш учун полиция бўлимига чақирилган. Жараёндан сўнг эркак ҳожатхонага кириб, ўша ерда ишловчи навбатчи полициячига тегишли тўпонча ва патронларни ўзлаштириб олган. Сўнгра полиция биносини тарк этган.
Кузатув камералари ёрдамида жиноятчининиг шахси аниқланиб, унга нисбатан Остона шаҳри Есиль туман судида ҳукм ўқилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 291-моддаси 1-қисмида (қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва портловчи мосламаларни ўғирлаш ёки товламачилик) ва 287-модданинг 3-қисмида (қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва портловчи мосламаларни ноқонуний сотиб олиш, топшириш, сотиш, сақлаш, ташиш ёки олиб юриш) назарда тутилган жиноий ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топилган. Унга уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
LiveБарчаси