Қозоғистонда полиция суддан ўзбекистонлик эркакни депортация қилишни сўради

Жамият

image

Қозоғистон Республикасининг Улан туман суди мамлакат ҳудудидан ўзбекистонлик эркакни чиқариб юбориш ҳақидаги Улан туман Ички ишлар бўлимининг аризаси бўйича фуқаролик ишини кўриб чиқди. Бу ҳақда Шарқий Қозоғистон вилоят суди хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон фуқароси Қарағанда вилоятининг жиноят ишлари бўйича ихтисослаштирилган туманлараро судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 96-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) бўйича айбдор деб топилган ва унга 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган бўлган. Унинг жазони қатъий тартибдаги колонияда ўташи белгиланган.

2021 йил 21 октябрда Шемонайха туман суди қарори билан у шартли равишда муддатидан илгари озод қилинган. Унинг ўталмай қолган муддати – 3 йил 3 ой 3 кун учун пробатсион назорат белгиланган. Шартли равишда озодликка чиқариш муддати 2025 йил январь ойида якунланган.

Қозоғистоннинг амалдаги қонунчилигига кўра, агар оғир жиноят содир этган чет эллик шахс Қозоғистон қонунларини бузган бўлса, у мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин. Шу сабабли суд уни Қозоғистон ҳудудидан чиқариб юбориш ҳақида қарор чиқарган. Қарор ҳали қонуний кучга кирмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

суд Қозоғистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг