Қозоғистонда полиция бошлиғи ходимларини рогатка билан ўққа тутгани учун ишдан ҳайдалди (видео)
Олам
−
16 Июль 2025 9627 1 дақиқа
Қозоғистоннинг Абай вилояти Шар шаҳри полиция бошқармаси бошлиғи ўз қўл остидагиларни рогатка билан ўққа тутгани учун ишдан бўшатилди. Бу ҳақда 16 июль куни “Казинформ” агентлиги вилоят полиция бошқармасига таяниб хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда аввалроқ полициячи ўз қўл остидагиларни рогатка билан отгани акс этган кадрлар тарқалган эди. Воқеа юзасидан ички текширув ўтказилди. Аниқланишича, раҳбар ўз ходимларига нисбатан ғаразли ниятсиз бундай ҳаракатларни содир этган, бироқ бошқарма бу жазони енгиллаштирувчи ҳолат эмаслигини таъкидлаган.
“Интизом комиссияси хулосасига кўра, Жарма тумани Шар шаҳар ИИБ бошлиғи Даурен Алжапаров мансаб этикаси нормаларини бузгани учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилди”, дейилади хабарда.
Аммо бошқа тафсилотлар ошкор этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Уралск шаҳрида қимор ўйинларида қатнашгани учун 24 нафар мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилди, улардан 16 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилганди.
Live
Барчаси