Дания Қозоғистондан Украина учун Россияга таъсир ўтказишни сўради
Олам
−
13:54 145 2 дақиқа
Бугун, 2 октябрь куни Дания Ташқи ишлар вазири Ларс Лёкке Расмуссен Остонада Қозоғистон ташқи сиёсат идораси раҳбари Мухтор Тлеуберди билан учрашув чоғида республика ҳукуматидан Украинадаги можарода ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш учун Россия билан дипломатик алоқалардан фойдаланишни сўради. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар берди.
“Мен Қозоғистонга Украинада ўт очишни тўхтатиш ва тинчликка эришиш бўйича келишувга эришиш учун Москва билан дипломатик алоқаларидан фойдаланиш илтимоси билан мурожаат қилдим…
Европа ҳали ҳам хавотирда ва биз, албатта, Украинада тинчлик тарафдоримиз”, дейди Расмуссен Тлеуберди билан учрашувдан сўнг журналистларга.
Расмуссен Қозоғистонга қилган ташрифини ижобий баҳолаган.
“Бу қисқа, аммо етарлича маҳсулдор ташриф бўлди ва мен мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни, айниқса бизнес алоқаларини ривожлантиришга жуда оптимистик руҳда қарайман”, дейди Ларс Лёкке Расмуссен.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлининг хабар беришича, Расмуссен Даниянинг Қозоғистон билан ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини тасдиқлаб, мамлакатнинг ташқи сиёсий ва иқтисодий кун тартибида Марказий Осиёнинг ортиб бораётган аҳамиятини қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Ташқи ишлар вазири Андрей Сибига Россия билан ўт очишни тўхтатишнинг тўрт варианти мавжудлигини айтган эди. Маълум бўлишича, Украина Россия билан ўт очишни тўхтатиш бўйича Ҳиндистон, Туркия, Миср ва АҚШдан тўртта таклиф олган.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь