Қозоғистонда онасидан айрилган қиз Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият
−
13 Май 6041 2 дақиқа
Қозоғистон ҳудудида бахтсиз ҳодиса туфайли онасидан маҳрум бўлган қиз Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Маълум қилинишича, Болалар омбудсманига Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида яшовчи фуқаро Э.А.(аёл) нинг мурожаати келиб тушган.
Мурожаатда аёл унинг қизи Д.Р.нинг 2010 йилда туғилган вояга етмаган қиз фарзанди борлиги, бир неча йил аввал қизи Д.Р. Қозоғистон фуқаросига турмушга чиққани, невараси Беруний туманида туғилиб, Ўзбекистон фуқароси бўлсада, унга онаси Қозоғистонда ҳам туғилиш ҳақида гувоҳнома расмийлаштирганини билдирган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида қизи 2024 йил август ойида вафот этиб, ҳозирда вояга етмаган невараси Э.М. Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолганини маълум қилиб, неварасини Ўзбекистонга қайтаришда амалий ёрдам сўраган.
Болалар омбудсмани, Ички Ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Бош консуллиги вакиллари ҳамкорлигида вояга етмаган Э.М.нинг Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилиб, тезкор равишда вояга етмаган Э.М. ҳужжатлари расмийлаштирилишида кўмак кўрсатилган.
Кўрилган ҳамкорлик чоралари натижасида кеча, 12 май куни вояга етмаган қиз холаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга олиб келиниб, бувиси Э.А. қарамоғига топширилган.
Ҳозирда бувининг неварасига нисбатан васийлиги расмийлаштирилиш жараёнида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Москва шаҳридаги “Алтуфьево” ижтимоий-реабилитация маркази ходимлари ҳамроҳлигида Ўзбекистонга уч нафар вояга етмаган фуқаро қайтарилганди. Улар ҳам Россияда ота-она қарамоғисиз қолиб кетганди.
Live
Барчаси