Қозоғистонда қулликда сақланган ўзбекистонлик бўйича расмий маълумот берилди

Жамият

image

Аввалроқ, Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида Ўзбекистон фуқароси бир йил давомида меҳнат қуллигида сақлаб келингани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикасининг Aқтау шаҳридаги Бош консулхонаси мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Aқтўбе вилояти полиция департаменти маълумотларига кўра, Қозоғистон ҳудудида ноқонуний равишда бўлган шахсларни топиш бўйича режали тадбирлар давомида 1962 йил 2 майда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси M.B. аниқланган. Унинг иш берувчисига нисбатан Қозоғистон Жиноят кодексининг 128-моддасида кўзда тутилган “Одам савдоси” бўйича жиноят иши қўзғатилган.

M.B. Қозоғистонга 1996 йилда келган, 2004 йилда доимий яшаш рухсатномасини олган ва Қозоғистонда мунтазам яшайди.

Ҳуқуқни муҳофаза қиливчи органлар вакиллари билан суҳбат чоғида M.B. ҳозирги иш берувчисига нисбатан шикояти йўқлигини, иш, яшаш ва иш ҳақи шартлари ўзини қониқтиришини, Ўзбекистонга қайтиш нияти йўқлигини ва Олма-ота шаҳрига, Қозоғистон фуқароси бўлган қизининг уйига кўчиб ўтишни режалаштираётганини билдирган.

Жиноий иш аломатлари йўқлиги ва меҳнат қуллиги фактлари тасдиқланмагани муносабати билан қўзғатилган жиноият иш ёпилди.

Қозоғистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатнинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонасига (Нур-Султон шаҳри, Aқмўла, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қостанай ва Қарағанда вилоятлари, тел.: +7-717-295-45-87, +7-777-218-20-10 (Telegram, Whatsapp, Imo); Aқтау шаҳридаги Бош консулхонага (Aқтўбе, Aтирау, Ғарбий Қозоғистон ва Мангистау вилоятлари, тел.: +7-29-277-71-17, +7-777-599-00-50, +7-777-599-00-51); Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонага (Олмаота шаҳри, Чимкент шаҳри, Олмаота вилояти, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари, тел.: +7-727-299-20-70, +7-727-390-26-16) мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ ўзбекистонлик қуллик

Баҳолаганлар

158

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг