Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида қишлоқ хўжалиги раҳбари 58 ёшли Ўзбекистон фуқаросини мажбурлаб ишлатиб келгани маълум бўлди. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” хабар берди.
“Ақтўбеда 58 ёшли Ўзбекистон фуқаросинининг ҳужжатларини олиб қўйиб ва жисмоний зўравонлик билан қўрқитиб, бир йил давомида қул қилиб ишлатган қишлоқ хўжалиги раҳбари аниқланди ва полицияга олиб келинди”, деган ИИВ вакили Камиль Галиев.