Қозоғистонда қор ва совуқ ҳаво туфайли айрим йўллар ёпилди (видео)
Олам
−
25 Май
40052Бугун, 25 май куни Қозоғистон шимолидаги Оқмола вилоятида қор ёғиши сабабли республика ва вилоят аҳамиятига эга йўлларнинг бир қанча участкаларида транспорт ҳаракати чекланди. Бу ҳақда Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, Астахан ва Эгиндикўл туманларидаги йўлларнинг қуйидаги қисмлари ёпилган:
- Екатеринбург-Олмаота йўлининг 1080-1140 километри;
- Эгиндикўл-Жолан йўлининг 0-61,3 километри;
- Новочеркасск-Эгиндикўл-Жантеке йўлининг 43-119,2 километри.