Қозоғистонда электрон сигареталар тақиқланди

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қонунчиликка электрон сигареталар олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотишни тақиқлашни ўз ичига олган ўзгартиришларни маъқуллади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Қонун электрон сигареталарни олиб кириш ва тарқатишни тақиқлашни, шунингдек, чекилмайдиган ва иситиладиган тамаки маҳсулотлари, калян тамаки, калян аралашмалари, тамаки иситиш ҳамда электрон истеъмол қилиш тизимлари, улар учун атирлар ва суюқликларни реклама қилишни тақиқлайди.

Электрон сигареталарни олиб кириш ва сотиш учун жиноий жавобгарлик жорий этилмоқда. Уларни сотганлар 1,6 минг долларгача жаримага тортилади ёки 50 кунгача ҳибсга олинади.

Электрон сигареталарни ишлаб чиқарганларга эса 16,5 минг долларгача жарима белгиланади ёки икки йилгача озодликни чеклаш, худди шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўзгартиришлар ҳужжат босма нашрларда расмий эълон қилинган кундан бошлаб 60 кун ўтгач кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонга электрон сигареталар ва тамакини қиздириш тизимларини олиб киришни, шунингдек, ишлаб чиқариш ва сотишни тақиқлашни таклиф қилганди. Бу ҳақдаги тегишли қонун лойиҳаси расмий порталда муҳокамага қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон электрон сигареталар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг