Қозоғистонда бузилиб қолган автобусдаги 55 ўзбекистонлик қутқарилди
Олам
−
15 Январь
384313 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 55 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус тўхтаб қолди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса Самара-Чимкент автомобиль йўлининг 965-километрида содир бўлган. “Тошкент-Қозон” йўналишида қатновни амалга ошираётган йўловчи автобуси техник носоз бўлгани сабаб йўлда тўхтаб қолган. Транспорт воситасининг ичида 55 нафар йўловчи – Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Улар Қорабутоқ қишлоғидаги масжидга эвакуация қилинган, тиббий ёрдамга эҳтиёж бўлмаган.
“Об-ҳаво шароити ёмон бўлганида ва йўлларда транспорт воситалари ҳаракатига чекловлар киритилганда об-ҳаво ўзгаришларини кузатиб бориш ва йўлга чиқмасликни тавсия қиламиз. Автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текширишни унутманг”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда ичида 32 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган йўловчи автобуси ағдарилиб кетганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь