Қозоғистонда бир гуруҳ ўзбекистонликлар мажбурий ишлатилаётгани аниқланди
Олам
−
06 Сентябрь 2022
6335Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ишлаётган бир гуруҳ ўзбекистонлик фуқаролардан паспортлари олиб қўйилганлиги ва улар мажбурий ушлаб турилган аниқланди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, агентликка фуқаролар мажурий ушлаб турилгани ҳақида мурожаат келиб тушган. Шундан сўнг, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Чимкент шаҳридаги ваколатхонаси ходими ҳамда Чимкент шаҳар полиция департаменти тезкор гуруҳи билан фуқароларнинг иш жойига борилган.
Натижада Ўзбекистон фуқароларининг паспортлари қайтарилган ва ойлик маошлари ундириб берилган. Ҳозирги кунда уларни Ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023