Қозоғистонда бир гуруҳ ўзбекистонликлар мажбурий ишлатилаётгани аниқланди
World
−
06 September 2022 7229 1 minute
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ишлаётган бир гуруҳ ўзбекистонлик фуқаролардан паспортлари олиб қўйилганлиги ва улар мажбурий ушлаб турилган аниқланди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, агентликка фуқаролар мажурий ушлаб турилгани ҳақида мурожаат келиб тушган. Шундан сўнг, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Чимкент шаҳридаги ваколатхонаси ходими ҳамда Чимкент шаҳар полиция департаменти тезкор гуруҳи билан фуқароларнинг иш жойига борилган.
Натижада Ўзбекистон фуқароларининг паспортлари қайтарилган ва ойлик маошлари ундириб берилган. Ҳозирги кунда уларни Ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August