Қозоғистонда АҚШнинг таъсири кенгайди – Россия ТИВ
Олам
−
09 Ноябрь 2023
7213Америка Қўшма Штатлари Қозоғистонда ўз таъсирини кенгайтирмоқда. Бу фикрни Россия Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ давлатлари бўйича учинчи департаменти директори Александр Стерник билдирди.
Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, бу таъсир биринчи навбатда тинчликпарвар кучлар ва ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш дастури орқали кучаймоқда.
Октябрь ойи охирида ижтимоий тармоқларда Қозоғистонда НАТО маркази очилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Кейинроқ мамлакат ҳарбий бошқармаси бу маълумотни рад этди ва гап Қозоғистон Мудофаа вазирлигининг Тинчликни сақлаш операциялари марказида янги конференция зали очилиши ҳақида кетаётганини тушунтирди.
“2006 йилдан буён БМТнинг тинчликпарвар операцияларида қатнашиш учун контингентларни тайёрлаш мезонларига жавоб берадиган НАТО стандартлари бўйича ҳарбий, полиция ва фуқаролик ходимларини тайёрлаб келмоқда. Шунинг учун Қозоғистонда “НАТО маркази” очиш ҳақида гапириш тўғри эмас. Шу билан бирга, Америка томони Қозоғистонда тинчликпарвар кучларни, умуман ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш дастурларига ўз таъсирини кенгайтириш манфаати йўлида бундай ҳаракатлар билан ўзини “реклама” қилишга уринаётгани кўриниб турибди”, дейди у.
Бироқ, унинг таъкидлашича, Қозоғистонда америкалик ҳарбий мутахассисларнинг мавжудлиги ҳақида ҳеч қандай гап йўқ. Чунки КХШТнинг барча аъзолари иттифоқчилар билан келишилмаган ҳолда учинчи давлатларнинг ҳарбий контингентларини жойлаштиришга йўл қўймаслик мажбуриятини бажаради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин баъзи давлатлар қонуний ҳукуматни, анъанавий қадриятларни ва умуман Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларидаги вазиятни бузишга ҳаракат қилаётганини иддао қилганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15