Қозоғистонда 7 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик қўлга олинди

Олам

image

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида 7 йил давомида халқаро қидирувда бўлган наркотик моддалар билан шуғулланувчи ўзбекистонлик шахс қўлга олинди. Бу ҳақда OTYRAR хабар қилди.

Туркистон вилояти полициясига кўра, ўзбекистонлик бу шахс 2016 йилдан бери наркотик моддалар билан боғлиқ жиноят учун халқаро қидирувда бўлган.

Тезкор ходимлар Чимкентда қидирувда бўлган шахсни қўлга олган. Шундан сўнг Сариағаш туман Ички ишлар бошқармаси вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилган.

Ҳозирда полиция ушбу фуқарони экстрадиция қилиш устида ишламоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ катта миқдорда фирибгарлик содир этгани учун халқаро қидирувда бўлган шахс Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон қидирув ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг