Қозоғистонда 4 ёшли боланинг бурнидан ярим йиллик бурама мих топилди
Олам
−
08 Ноябрь
4115Қозоғистоннинг Қизилўрда вилояти кўп тармоқли болалар шифохонаси шифокорлари 4 ёшли боланинг бурнидан бурама михни олиб ташлади. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.
Маълум бўлишича, ушбу жисм олти ой боланинг бурун бўшлиғида бўлган. Она фарзандини рентген текширувига олиб келганида бегона жисм аниқланган.
“Бурама михнинг ўлчами икки сантиметрга тенг. У болани безовта қилмагани сабабли ота-она тиббий ёрдамга мурожаат қилмаган. Шу кунларда боланинг онаси фарзандини рентген текширувидан ўтказишга қарор қилди”, дейди шифокор.
Боланинг бурнида бегона жисм аниқлангач, у дарҳол шифохонага ётқизилган ва умумий наркоз остида операция қилинган. Жисм муваффақиятли олиб ташланган. Ҳозирда бола ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Болалар лор шифокори Жандос Булекеевнинг маълум қилишича, вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасининг тез тиббий ёрдам бўлимига ҳар куни фарзандлари турли хил жисмларни ютиб юборган ёки бурун бўшлиғи ҳамда қулоғига киргизиб юборган беш ва ундан ортиқ ота-оналар мурожаат қилади.
“Болалар асосан ўйин вақтида ёки овқат ейишда тангалар, ясси батареялар, дур, тўғноғич ва бошқа кўп нарсаларни ютиб юборишади”, дея қўшимча қилган шифокор.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь