Қозоғистонда 10 нафар ўзбекистонлик мажбуран ушлаб турилгани аниқланди
Олам
−
04 Август 2022 9723 1 дақиқа
Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида 10 нафар ўзбекистонлик мажбурий меҳнатга жалб қилиниб, маҳаллий аҳоли томонидан зўравонлик билан ушлаб турилган. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 3 нафар Ўзбекистон фуқароси мажбуран ушлаб турилган 10 кишини қутқаришда ёрдам сўраб мамлакат Бош консуллигига мурожаат қилган. Мурожаатчиларнинг айтишича, бир гуруҳ маҳаллий аҳоли уларни зўравонлик билан қўрқитиб, шахсий уйида сақлаган, буюмлари ва уяли телефонларини олиб қўйган.
Бош консуллик ходимлари Олма-Ота шаҳар ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари билан биргаликда Ўзбекистон фуқаролари жойлашган жойга борган, шундан сўнг фуқаролар Бўстонлиқ туман ИИБга олиб кетилган.
Жиноятчиларга нисбатан Қозоғистон Жиноят кодексининг 389-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов тадбирлари ўтказилиб, Ўзбекистон фуқароларига миллий паспортлари ва шахсий буюмлари қайтарилгач, жорий йилнинг 1 август куни барча фуқаролар Олма-ота-Тошкент йўналишидаги автовокзалга кузатиб қўйилган. Фуқаролар Ўзбекистонга эсон-омон етиб келишган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь