Қозоғистонда ҳокимлар сайлови бўлиб ўтмоқда
Олам
−
05 Ноябрь 2023
4397Бугун, 5 ноябрь куни Қозоғистонда синов режимида 45 та туман ва вилоят аҳамиятига эга шаҳарлар ҳокимлари (акимлари) сайлови бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда мамлакат Марказий сайлов комиссияси хабар берди.
“Овоз бериш эрталаб соат 07:00 да, Жамбил ва Туркистон вилоятларидаги учта сайлов участкасида эса ундан ҳам эртароқ — соат 06:00 дан бошланди”, дейилади хабарда.
Сайловчилар рўйхатига 1 миллион 62 минг 327 нафар фуқаро киритилган. 45 та туман ва вилоят аҳамиятидаги шаҳарлар раҳбарлари лавозимига 249 нафар номзод даъвогарлик қилмоқда. Барча номзодларнинг 63 фоиздан ортиғи ўзини-ўзи кўрсатиш ҳуқуқидан фойдаланган. Қозоғистонда рўйхатдан ўтган барча етти сиёсий партия ҳам сайловда ўз номзодларини кўрсатди.
Сайлов участкаларида овоз бериш маҳаллий вақт билан соат 20:00да якунланади. Ҳудудий сайлов комиссиялари сайлов кунидан бошлаб уч кун ичида сайлов натижаларини чиқариши шарт. Рақобатчиларидан кўпроқ овоз олган номзод сайланган ҳисобланади.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь