Қозоғистон ва Россиядаги ўзбекистонликларга огоҳлантириш берилди
Жамият
−
09 Январь 2023
50252Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистон ва Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига огоҳлантириш билан чиқди.
Унда қайд этилишича, сўнгги кунларда Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасининг ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совуши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда.
Шунингдек, ушбу давлатларда яқин ҳафталар давомида ҳам совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолиши хабар қилинмоқда.
“Шу муносабат билан, ушбу давлатларда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни сўраймиз”, дейилади огоҳлантириш хабарида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь