Қозоғистон Ўзбекистонга газ транзитини 11 млрд куб метргача оширади

Жамият

image

2026 йилдан бошлаб Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзити ҳажмини 11 млрд куб метргача оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазирлигидаги манбаларига таяниб, ТАСС хабар берди.

Қайд этилишича, “Ўзтрансгаз” Россиядан газ импортини ошириш мақсадида магистраль газ қувурларини модернизация қилиш дастурини амалга оширади. Буни амалга ошириш учун биринчи босқичда 2024–2030 йилларда 500 млн доллар ажратиш мўлжалланган. Шу орқали табиий газ қабул қилишни кунига 32 млн куб метргача ошириш кўзда тутилган. Лойиҳа хорижий кредитлар ҳисобидан молиялаштирилади.

Бундан ташқари, "Газли" газ омбори сақлаш ҳажмини икки босқичда ошириш режалаштирилмоқда. Унга кўра, 2020 йилдан 2025 йил охиригача – кон-қидирув ишлари ҳисобига "Газли" иншоотида газ сақлаш ҳажмини икки баробарга – 3 млрд куб метрдан 6 млрд куб метргача етказилади. Иккинчи босқичда газ омборини якунлаш ва кенгайтириш ҳисобига сиғим 10 млрд куб метргача оширилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 850 млн АҚШ долларига баҳоланмоқда.

Ўзбекистон 2023 йил 7 октябрдан бошлаб шимолий йўналишда, яъни Россиядан Қозоғистон ҳудуди орқали газ импорт қилишни бошлаганди. Қозоғистон Энергетика вазири Алмасадам Саткалиевнинг маълум қилишича, ўтган йили қўшни мамлакат ҳудуди орқали Ўзбекистонга йилига 3 млрд куб метргача Россия газининг транзити йўлга қўйилган. 

Аввалроқ, "Газпром" раҳбари Алексей Миллер 2024 йил ўрталарига қадар Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон 15 йилга газ етказиб бериш ва транзит бўйича ҳамкорликни режалаштираётгани тўғрисида гапирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Ўзбекистон газ транзити

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг