Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги постлар ишини вақтинча тўхтатди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари вақтинча ўз ишини тўхтатди. Бу ҳақда “Tengrinews” Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Матбуот хизматига таяниб, хабар берди.

“Ўзбекистонлик ҳамкорлардан олинган маълумотларга кўра, 2022 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги "Даут-ата" – "Тажен" (автомобиль йўли) назорат-ўтказиш пунктида ахборот тизимидаги носозликлар туфайли одамлар, транспорт воситалари ва юклар ўтиши вақтинчалик тўхтатилди”, дейилади хабарда.

Шу муносабат билан мазкур назорат-ўтказиш пунктлари орқали давлат чегарасини кесиб ўтувчи фуқаролардан ўз йўналишларини олдиндан режалаштириш сўралган.

“Ўзбекистон томони назорат-ўтказиш пунктлари ишини қайта бошлагани ҳақида ўзимиз хабар берамиз”, дея қўшимча қилган қўмита.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1763

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг