Қозоғистон ССВни ёш раҳбар бошқарадиган бўлди
Олам
−
26 Июнь 2020
6661Аввалроқ, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Кеча, 25 июнь куни Қозоғистонда Соғлиқни сақлаш вазирлигини илгари Президент маъмуриятининг тиббий марказини бошқарган Алексей Цой бошқариши белгиланди.
Элжан Биртанов бу борада қуйидагича изоҳ берди: “Бугун давлат раҳбарига мени соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан озод этишни сўраб мурожаат қилдим. Афсуски, менда пневмония асоратланган коронавирус инфекцияси бўлганлиги сабабли, қўшимча даволаниш керак бўлади”.
Июнь ойининг бошида COVID-19ни юқтириб олган Елжан Биртанов 2017 йилдан соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ишлаб келаётган эди.
Қозоғистон ССВнинг янги раҳбари Алексей Цой 1977 йилда туғилган. Ушбу лавозимга тайинланишдан олдин Президент маъмуриятининг Тиббиёт марказини бошқарган. 22 июндан бошлаб ССВда биринчи ўринбосар бўлиб ишлаб келаётган эди.
Бугун, 26 июнь куни Қозоғистонда коронавирус инфекцияси билан касалланган 465 бемор аниқланди ва уларнинг умумий сони 19 750 кишига етди. Пандемия даврида 12 220 киши соғайди. 140 та ўлим ҳолати қайд этилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь