Қозоғистоннинг коронавирусга чалинган Соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан олинди

Олам

image

Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Оқўрда расмий сайтида хабар берилди.

Қайд этилишича, коронавирусга чалинган вазир аҳволи оғирлашгани ва даволанишга эҳтиёжи борлиги учун ариза ёзган.

Биртанов июнь ойи бошида коронавирусга чалинганди. У вазирликни 2017 йилдан бери бошқариб келаётганди.

Алексей Цой Қозоғистоннинг янги Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди. Мамлакат Президент Қосим-Жомарт Тўқаев тегишли қарорни имзолади. Алексей Цой тайинловга қадар Президент ишлари бўйича бошқарманинг тиббиёт марказини бошқарган.

Маълумот учун, Қозоғистонда бугунгача 19 285 нафар бемор қайд этилган. Уларнинг 11 882 нафари соғайган ва 136 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Елжан Биртанов

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар