Қозоғистон шаҳарлари 3G’дан воз кечмоқчи

Олам

image

Қозоғистоннинг йирик шаҳарларида 3G алоқа технологияси тўлиқ равишда 4G’га алмаштирилади. Бу ҳақда бугун, 21 октябрь куни ҳукумат йиғилишида маълум қилинди. 

Қайд этилишича, йиғилишда мобил интернет сифатини ошириш мақсадида барча йирик шаҳарларда эскирган 3G технологиясини 4G билан тўлиқ алмаштириш режалаштирилган ва бу жараён жорий йилнинг охиригача якунланиши айтилган.

Шунингдек, мамлакатда миллий Wi-Fi оператори ташкил этилиши ҳам маълум қилинган. Ушбу лойиҳа доирасида ижтимоий аҳамиятга эга объектларда – чегара пунктлари, аэропортлар, темирйўл ва автовокзаллар, мактаблар ҳамда тиббиёт муассасаларида оммавий Wi-Fi нуқталари ўрнатилади. 

Бундан ташқари, VoWiFi технологияси жорий қилиниши режалаштирилган бўлиб, у Wi-Fi орқали овозли қўнғироқларни амалга ошириш имконини беради. Бу орқали сигнал заиф бўлган ҳудудларда ҳам алоқа яхшиланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойнинг Пекин шаҳри яқинидаги Сюнъань туманида илк кенг полосали 10G тармоғи ишга туширилганди. Тармоқда фойдаланишда кечикиши атиги 3 миллисекунд бўлиб, бу рекорд даражада тезликни англатади. Мисол учун, икки соатлик 8K форматдаги фильмни бор-йўғи 72 сонияда юклаб олиш мумкин.

Моҳичеҳра Қадамова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қозоғистон алоқа 3G 4G

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг