Қозоғистон сенсацион тарзда Португалияни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди

Спорт

image

Қозоғистон футзал терма жамоаси Ўзбекистонда ўтаётган Жаҳон чемпионатининг нимчорак финал баҳсида амалдаги Жаҳон чемпиони – Португалия терма жамоасини сенсацион тарзда мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Андижон шаҳрида ўтган баҳснинг 11-дақиқасида Қозоғистон футзалчиси Португалия дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ушбу гол 1-таймда ягоналигича қолди.

Иккинчи бўлимнинг илк дақиқасида Португалия вакили Те рақиб дарвозасига тўп киритиб, ҳисобдаги мувозанатни тиклади. Бироқ бу амалдаги чемпионларга турнирни давом эттириш учун етарли бўлмади. Ўйин тугашига 14 сония қолганда қозоғистонликлар ғалаба тўпини киритиб, сенсация қайд этди. Гол муаллифи – Даврен! Ўйин шу тариқа марказий осиёликлар фойдасига ҳал бўлди. Якуний ҳисоб – 1:2.  

Чорак финал баҳсида қозоғистонликлар Аргентина-Хорватия қаршилиги ғолиби билан ўйнайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Португалия футзал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made