Қозоғистон Россияга қарши санкциялар туфайли нефть бренди номини ўзгартирди

Олам

image
QALAMPIR.UZ таклифи амалда! Ўзбекистонда журналистлар учун миллий гувоҳнома жорий этилади north_east

QALAMPIR.UZ таклифи амалда! Ўзбекистонда журналистлар учун миллий гувоҳнома жорий этилади

Қозоғистон ҳукумати Urals маркали нефть номини KEBCO (Қозоғистон хом нефтининг экспорт аралашмаси)га ўзгартиришга қарор қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда. 

“Сўнгги пайтларда рўй берган муҳим геосиёсий ўзгаришлар ва ўзгаришларнинг Россия портлари орқали Қозоғистон нефтининг экспортига салбий таъсирини олдини олиш мақсадида 2022 йил июнь ойидан бошлаб қуйидаги нав номи – KEBCO қўлланила бошланди”, дейилади хабарда. 

Компания нефть номини ўзгартириш санкциялар ва аккредитивларни очиш билан боғлиқ муаммолар оқибатларини бартараф этиш учун зарур чора эканлигини айтган. 

Таъкидланишича, қозоғистонлик нефть ишлаб чиқарувчилари ўз нефти нархини кўтариш ва уни сотишни осонлаштиришга умид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 июнь куни Европа Иттифоқи Россия Федерацияси Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олгани ва Украина нисбатан ҳужум бошлаганиданг сўнг олтинчи санкциялар пакетини қабул қилди. Кенгаш Россия нефтига тўлиқ эмбарго қўя олмади.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

191

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг