Қозоғистон Россияга айрим турдаги ҳарбий маҳсулотлар экспортини чеклади
Олам
−
20 Октябрь 2023
3848Қозоғистон Россияга 106 турдаги ҳарбий товарлар экспортини тақиқлади. Бу ҳақда мамлакат Савдо ва интеграция вазири ўринбосари Қайрат Тўрабоевга таяниб, “Tengrinews” маълум қилди.
Қайд этилишича, Қозоғистондан Россияга экспорт қилинаётган 106 турдаги ҳарбий маҳсулотлар, дронлар, чиплар, ихтисослаштирилган электроника ва бошқа товарлар экспорти таъқиқланган.
“Биз барча товарларни (Россия ҳудуди орқали) экспорт қиламиз. Асосий муаммо экспорт билан боғлиқ. Шу боис фақат урушга оид товарлар экспорти чекланган. Масалан, дронлар ва уларнинг таркибий қисмлари. Ихтисослашган электроника, чиплар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар”, деган Қайрат Тўрабоев.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 сентябрь куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Германия канцлери Олаф Шольц билан учрашувдан сўнг ўтказган матбуот анжуманида Остонанинг Россияга қарши санкцияларга риоя қилиши масаласини кўтарган эди. Тўқаев Қозоғистон Президенти ва Германия канцлерининг қўшма матбуот анжуманида ОАВ вакилларига Қозоғистон Россияга қарши санкцияларга амал қилишини маълум қиганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь