Қозоғистон президентлигига Тоқаев номзоди кўрсатилди
Олам
−
23 Апрель 2019
5384Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев “Нур Отан” партияси номидан бўлажак навбатдан ташқари президентлик сайловларига номзод сифатида кўрсатилди. Бу ҳақда tengrinews.kz нашри маълумот тарқатди.
Маълумот учун “Нур Отан” партияси етакчиси собиқ президент Нурсултон Назарбоев ҳисобланади. Бугун, 23 апрель куни “Элбоши” Назарбоев партия съездида собиқ сенат спикери, айни дамда мамлакат Президенти бўлмиш Қосим-Жомарт Тоқаевни президентликка номзод сифатида кўрсатишни таклиф қилди. Нур-Султонда бўлиб ўтаётган партия съезди иштирокчилари ҳам унинг номзодини қўллаб-қувватлади.
Бу Нурсултон Назарбоевнинг ўзидан ваколатларни соқит қилганидан кейинги биринчи съезддир. Назарбоев ўтган ойда мамлакатни салкам 30 йил бошқарганидан сўнг истеъфога чиқди, бироқ у “Нур Отан” партияси раҳбари бўлиб қолаверди. У съездда иштирок этмоқда, унга тадбир очилганидан сўнг биринчи сўз берилди. “Инсонларга йўлимиз барқарорлиги, эртанги кунимизга ишонч керак”, – деди Назарбоев. У партия номидан Қосим-Жомарт Тоқаевни номзод сифатида кўрсатиши борасида баёнот берди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь