Қозоғистон Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Жамият
−
22 Декабрь 2022
4473Бугун, 22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида мамлакатда давлат ташрифи билан бўлиб турган Қозоғистон Президентини Қосим-Жомарт Тўқаевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тўқаев шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат мадҳиялари янгради.
Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг давлат раҳбарлари тор доирада музокара ўтказиш учун мўлжалланган залга ўтдилар.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев кеча, 21 декабрь куни Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Уни “Тошкент” халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёев қаршилади. Сўнг Тўқаев Бош вазир Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига борди. Кечки пайт давлат раҳбарлари “Кўксарой” қароргоҳидаги Фахрийлар боғига кўчат экди.
LiveБарчаси