Қозоғистон Президенти оммавий тартибсизликлар якуни ҳақида гапирди
Олам
−
09 Февраль 2020
8430Аввалроқ, Қозоғистоннинг Қирғизистон билан чегарага яқин ҳудудида, Масанчи қишлоғида қозоқлар ва дунганлар ўртасида этник можаро келиб чиққани ҳақида хабар берган эдик.
Кейинчалик оммавий муштлашувга нима сабаб бўлгани ойдинлашди.
Бугун, 9 февраль куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев оммавий тартибсизликлар оқибатида одамлар қурбон бўлган Жамбил вилоятининг Кордай туманидаги вазият барқарорлашгани ҳақида маълум қилди.
Шунингдек, у можаронинг авж олишига сабабчи бўлган тарғиботчилар жавобгарликка тортилишини ва "фожиа содир бўлишига йўл қўйиб берган давлат идоралари ходимлари жазоланишини", айтиб ўтган.
Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, мамлакат жанубидаги оммавий тартибсизликлар оқибатида 8 киши ҳалок бўлган. Яна 40 киши жароҳатланган. Ёнғинлар оқибатида 30 дан ортиқ турар-жой биноси, 15 савдо объекти, 23 та машина зарар кўрган. Тўқнашувларнинг 50 га яқин иштирокчиси ҳибсга олинган.
Aхборот ва ижтимоий ривожланиш вазири Даурен Aбайевнинг сўзларига кўра, тартибсизликларга маиший келишмовчилик сабаб бўлган, бу ерда ҳеч қандай этник можаро йўқ.
LiveБарчаси