Қозоғистон осмонида номаълум учар “ликопча” аниқланди

Олам

image

Қостанай вилоятининг Рудний шаҳрида яшовчи бир эркак ўзи “номаълум учувчи объектлар” деб атаган нарсаларнинг видео ва фотосуратларини эълон қилди. Унинг айтишича, бу объектлар кеча, 10 май куни кечқурун шаҳар осмонида пайдо бўлган.

Эркак “Halyqstan” Telegram-канали журналистларига бу кузатувга олдиндан тайёргарлик кўрганини айтган. Унинг фикрича, бундай ҳодисалар деярли ҳар йили айнан шу даврда Рудний осмонида кузатилади. Фақат 2023 йил бундан мустасно бўлган.

“Мен оптик қурилмаларни тайёрлаб кутдим ва мана, улар учиб келишди. Иккита объект пайдо бўлиб, бири иккинчисининг остида жойлашди. Аввалига юлдузга ўхшаган ёрқин нур кўринди. Дарҳол оптикани тўғриладим ва “Салом, йигитлар, мен сизларни бир йил кутдим” деб айтдим”, деган эркак.

Унинг таърифича, юқоридаги объектнинг ёрқин нурли гумбази пастга қараган “ликопча” шаклида бўлган. Пастдаги объект эса пирамида шаклида бўлган, аммо қоронғулик сабаб унинг тафсилотларини аниқ кўришнинг имкони бўлмаган. Ҳар икки объект шаҳар устида тахминан 21 дақиқа деярли қимирламасдан туриб қолган, шундан кейин бир лаҳза чақнаб, йўқолиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ учар жисмларга алоқадор архив маълумотларни эълон қилишни бошлагани ҳақида хабар қилинган эди.

Ойбек Рустамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қозоғистон учар “ликопча”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг