Қозоғистон нефть қазиб олишни 100 млн тоннага етказмоқчи

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим Жўмарт Тўқаев Остона шаҳрида бўлиб ўтган Хорижий инвесторлар кенгашининг йиғилишида мамлакатда нефть қазиб олишни йилига 100 миллион тоннага етказмоқчилигини маълум қилди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.

“Халқаро нефть компаниялари мамлакат тараққиётида асосий роль ўйнади. Уларнинг Қозоғистонда мавжудлиги сармоявий жозибадорлик белгисидир. Хорижий инвесторлар капитал, илғор технологиялар ва юқори малакали ишчи кучи кўринишидаги инвестицияларни тақдим этади. Инвестициялар энергетика саноатининг ўсишига туртки бўлди, сўнгги 30 йил ичида нефть қазиб олиш уч баравар ошди. Бу ютуқ Қозоғистонга нефть қазиб олиш ўсиш суръатлари юқори бўлган етакчи бешликка кириш имконини берди. Келажакда йилига қарийб 100 миллион тонна меъёрдан ўтишга интиламиз”, деган Тўқаев.

Президент мамлакатда газ ва нефть-кимё саноатининг ривожланиши ҳақида ҳам гапирар экан, янги газ конларини қидиришни бошлаб орқали Chevron компанияси билан ҳамкорликдаги фаолият кенгайганини айтган. Ушбу компания билан Оқтўбе вилоятидаги Жалибек конида қидирув ишларини олиб бориш бўйича шартнома имзоланганб. У нефть-кимё саноатининг ривожланиши Қозоғистон иқтисодиёти учун ҳал қилувчи аҳамиятга эгалигини таъкидлаган.

“2022 йилда йилига 500 минг тонна қувватга эга Марказий Осиёдаги энг йирик полипропилен ишлаб чиқарувчи заводни ишга туширдик. Айни пайтда мазкур корхона ички талабнинг қарийб 60 фоизини қондириб, маҳсулотларини Европа, Туркия ва Хитойга экспорт қилмоқда. Жорий йилнинг сентябрь ойида биз йилига 102 миллион тонна полиетилен ишлаб чиқариш қувватига эга завод қурилишини бошладик”, деган Қозоғистон раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда нефть-кимё соҳасида умумий қиймати 14 миллиард доллар бўлган қатор лойиҳалар, хусусан, бутадиен, телофил кислота, карбамид ва бошқалар ишлаб чиқариш кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон нефть маҳсулотлари экспортини яна тақиқламоқчилиги хабар қилинганди. Унга кўра, мамлакат ҳукумати енгил дистиллятларни, шу жумладан Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатларга олти ой муддатга экспорт қилишни тақиқлаб, темирйўл орқали тижорат бензинини экспорт қилишга рухсат беради. ўра, Қозоғистон бензин, дизель ёқилғиси ва нефть маҳсулотларининг айрим турларини автомобиль транспортида, шу жумладан, ЕОИИ мамлакатларига экспорт қилишни тақиқлашни олти ойга узайтиришни режалаштирмоқда. Нефть маҳсулотларини автомобиль транспортида олиб чиқишга завод газ баклари, мойлаш мойлари ва реактив ёқилғиларида – илмий-тадқиқот ишлари учун (ваколатли орган билан келишилган ҳолда), нефть маҳсулотларининг айрим турлари – Қозоғистон ҳукумати қарори билан инсонпарварлик ёрдами доирасида рухсат этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Остона шаҳри Қосим Жўмарт Тўқаев нефть қазиб олиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг