Қозоғистон Маскнинг интернети учун қонунчилигини ўзгартирмоқчи 

Олам

image

2024 йил охиригача Қозоғистоннинг алоқа соҳасидаги қонунчилигини республикада Starlink технологияларидан фойдаланиш учун ўзгартириш режалаштирилган. Бу ҳақда Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Багдат Мусин маълум қилди.

Қайд этиш жоизки, Багдат Мусин раҳбарлик қиладиган вазирлик олдинроқ қозоғистонликларнинг Starlink терминалларидан фойдаланишини ноқонуний деб эълон қилиб, бунинг учун жарималар қўлланилиши ҳақида огоҳлантирган эди. 

"Қонунчилик чекловларига келсак, улар ҳақиқатан ҳам мавжуд. Келгуси йил охирига қадар биз маълум ўзгартиришлар киритиш масаласини албатта ҳал қиламиз", деган вазир Остонадаги брифингда.

Унинг таъкидлашича, Starlink янги алоқа технологияси бўлгани сабабли компания алоқа хизматларини кўрсатиш учун уч йил олдин мамлакатда ускуналар ўрнатиши ва маҳаллий алоқа тармоқлари билан интеграциялашуви керак эди. 

“Эндиликда улар [Starlink вакиллари] коинотда сунъий йўлдошлараро алоқани ўрнатди ва шунга кўра, улар хизмат кўрсатиши мумкин бўлган мамлакатларда тегишли ускунани жойлаштиришнинг ҳожати қолмади", дейди Багдат Мусин.

Рақамли ривожланиш вазири Қозоғистонда тегишли қонун ҳали бунга мослаштирилмаганини таъкидлади.

Шунга қарамасдан, у мамлакатда Starlink технологиясидан фойдаланган ҳолда 2 минг мактабни кенг полосали интернетга улаш лойиҳаси амалга оширилаётганини эслатди. 

“Биз 2 мингта мактаб лойиҳасини пилот лойиҳа сифатида ишлаб чиқяпмиз, унинг доирасида алоқа соҳасидаги қонунчиликни қандай ўзгартириш бўйича ишларни ўрганамиз”, дейди вазир.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Илон Маск Starlink

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made