Қозоғистон ғарбида яна бир дрон қулади
Олам
−
26 Март 9084 1 дақиқа
Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Қараултобе қишлоғи яқинида маҳаллий аҳоли ерга қулаган учувчисиз аппаратни топди. Бу ҳақда “Kazinform” хабар берди.
Полиция маълумотига кўра, ҳодиса Қараултобе ҳудудида содир бўлган бўлиб, “дрон қолдиқларига ўхшаш предметлар” топилгани юзасидан текширув олиб борилмоқда. Объект аҳоли яшаш пунктидан ташқарида аниқланган ва барча ҳолатлар ўрганилмоқда.
Бу ҳудудда бундай ҳолатлар илгари ҳам кузатилган. 2025 йил февраль–март ойларида Ғарбий Қозоғистоннинг бир нечта туманларида номаълум учувчисиз аппаратлар топилган.
Аввалроқ, Қозоғистон Мудофаа вазирлиги бу каби дронларнинг 90 фоиздан ортиғи Россия 926-бош учиш синов маркази полигон ҳудудига тўғри келишини билдирган. Ушбу ҳудуд ва унинг ҳаво майдони Россия томонидан синовлар учун фойдаланилади.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь