Қозоғистон фуқароларини Ғазодан эвакуация қилди

Олам

image
Ғазода очликдан вафот этганлар сони 200 нафардан ошди north_east

Ғазода очликдан вафот этганлар сони 200 нафардан ошди

Кеча, 8 август куни 6 нафар Қозоғистон фуқароси Ғазо секторидаги уруш ҳудудидан эвакуация қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Қозоғистон фуқаролари чегара ўтиш пунктлари орқали олиб ўтилиб, Уммондаги Қиролича Алиа халқаро аэропортига етказилган, у ердан эса ватанига жўнатилган.

“Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятида хориждаги Қозоғистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш энг устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. Ушбу операция Иордания ҳукумати билан конструктив ҳамкорлик натижасида амалга ошди”, дейилади баёнотда.

Билдирилишича, Уммон ва Тель-Авивдаги Қозоғистон элчихоналари минтақадаги вазиятни диққат билан кузатишда давом этмоқда ҳамда Ғазо сектори ва умуман Фаластин ҳудудидаги ватандошлари билан доимий алоқада.

Бундан ташқари, Қозоғистон ТИВ Иордания ва Исроил ҳукуматларига қозоғистонликларнинг хавфсиз чиқиб кетишида тезкор ёрдам бергани ва самарали ҳамкорлик қилгани учун миннатдорлик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Вазирлар Маҳкамаси ҲАМАС ҳаракатини “мағлубиятга учратиш” ва Ғазо шаҳри устидан назорат ўрнатиш режасини маъқуллаганди. Бу қарор Исроилнинг юқори мартабали амалдорларининг тунги йиғилишидан сўнг – урушни тўхтатиш бўйича халқаро чақириқлар кучайиб бораётганига ва ҲАМАС томонидан гаровга олинганлар тақдиридан қўрққан кўплаб исроилликларнинг норозиликларига қарамай қабул қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг