Қозоғистон чегарада чеклов чораларини кучайтиришга қарор қилди
Олам
−
03 Ноябрь 2020
6500Қозоғистон коронавирус туфайли давлат чегарасида чеклов чораларини кучайтиради. Бу ҳақда Республика ҳукумати сайтида маълум қилинди.
Республикада яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет элликларга, уларнинг оила аъзоларига, Қозоғистон фуқароларининг оила аъзолари бўлган чет элликларга энди давлат чегарасидан 90 кунда бир мартадан кўп бўлмаган ўтишга рухсат берилади (илгари бу 30 кун эди).
Ҳукумат 57 мамлакат фуқаролари учун визасиз режимнинг тўхтатилишини 2021 йил 1 майгача узайтирди. 1 январгача Хитой ва Ҳиндистондан транзит йўловчиларнинг Қозоғистон ҳудудида визасиз қолиш тўхтатилди.
Маълумотларга кўра, 9 ноябрдан бошлаб Туркия билан амалга ошириладиган халқаро рейслар сони ҳафтасига 33 тадан 20 тага камаяди.
LiveБарчаси