Қозоғистон буғдой импортини вақтинча тақиқлади

Олам

image

Қозоғистон ҳукумати буғдой импорт қилишга қисман тақиқ жорий этди. Тегишли буйруқни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбари Айдарбек Сапаров имзолади.

Аниқлик киритилишича, ушбу тақиқ Қозоғистон ҳудуди орқали транзит темир йўл ташувларига, шунингдек, Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо давлатлар ўртасида республика орқали транзит тарзида дон маҳсулотларини ташишга тааллуқли эмас. Бироқ паррандачилик фабрикалари, ун корхоналари, лицензияланган элеваторлар ва “Озиқ-овқат шартномавий корпорацияси” миллий компанияси учун истисно назарда тутилган: уларга темир йўл орқали буғдой қабул қилиб олишга рухсат берилади.

Шу билан бирга, паррандачилик фабрикалари ва ун корхоналари учун импорт қилинган буғдойни мамлакат ичида ҳам, хорижда ҳам қайта сотиш мумкин бўлмайди. Бу чеклов Қозоғистон орқали амалга ошириладиган транзит ташувларига дахл қилмаслигига аниқлик киритилган. Жорий этилган чекловлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда Қозоғистон маҳсулотлари учун барқарор сотув бозорни таъминлаш зарурати билан изоҳланмоқда.

Буйруқ 2026 йил 27 июлдан кучга киради ва олти ой давомида амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Республикаси мамлакат ҳудудига учинчи давлатлардан янги ёки совутилган помидорларни барча транспорт турлари орқали олиб киришга бир ҳафталик тақиқ жорий этганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг